30 январь, чоршанба куни Англия чемпионатининг 24-тур баҳслари доирасида сўнгги 4 та беллашув бўлиб ўтди.
Маурицио Сарри бошлиқ «Челси» клуби мазкур турда «Борнмут» майдонига сафар қилди.
Учрашувдаги барча голлар 2-бўлимда киритилди. 47-дақиқада Жошуа Кинг ҳисобни очган бўлса, 63-дақиқага келиб Дэвид Брукс 1-гол муаллифи Жошуа Кинг узатмасини голга айлантирди (2:0). 75-дақиқада эса Кинг ҳисобни 3:0 кўриниши олиб келди ва дублга эришди. Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Чарли Дениелс ҳисобни йириклаштирди (4:0) ва ўйинга нуқта қўйди.
Шу тариқа «Челси» ўз дарвозасидан жавобсиз 4 та тўп олиб чиқиб, сенсацион тарзда мағлуб бўлди.
Мусобақа жадвалида яққол пешқадамлик қилаётган «Ливерпуль» жамаоси «Энфилд» стадионида «Лестер» билан кураш олиб борди.
Учрашувнинг 3-дақиқасидаёқ «қизиллар» ҳужумчиси Садио Мане дарвозани ишғол қилган бўлса, 45-дақиқага келиб рақиб жамоа ҳимоячиси Ҳарри Магуайр ҳисобни тенглаштирди (1:1).
Беллашув якунига қадар ҳисоб ўзгармади ва томонлар дурангга имзо чекди.
Жароҳатлар қуршовида қолган Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби ўз майдонида «Уотфорд»ни қабул қилди.
1-бўлимнинг 38-дақиқасида Крейг Кеткарт Уго Льорис қўриқлаётган дарвозага учрашувдаги дастлабки голни киритди (1:0).
2-бўлимнинг 80-дақиқасида эса Сон Ҳён Мин Фернандо Льоренте узатган тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди (1:1). Орадан 7 дақиқа ўтиб, Фернандо Льорентенинг ўзи гол уришга муваффақ бўлди ва ўйин қаҳрамонига айланди.
Шу тариқа Маурисио Поччетино шогирдлари қийин кечган баҳсда ғалабани илиб кетди ва муҳим 3 очкога эга бўлди.
24-турдан сўнг мусобақа жадвалидаги ҳолат:
АПЛ
24-тур баҳслари
30 январь, чоршанба
«Борнмут»—«Челси» 4:0
Голлар: 1:0 — 47 Кинг, 2:0 — 63 Брукс, 3:0 — 75 Кинг, 4:0 — 90 Дениелс.«Саутҳэмптон»—«Кристал Пэлас» 1:1
Голлар: 0:1 — 41 Заҳа, 1:1 — 77 Уорд-Проуз.«Ливерпуль»—«Лестер» 1:1
Голлар: 1:0 — 3 Мане, 1:1 — 45 Магуайр.«Тоттенҳэм»—«Уотфорд» 2:1
Голлар: 0:1 — 38 Кеткарт, 1:1 — 80 Сон Ҳён Мин, 2:1 — 88 Льоренте.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)