Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг Виржиния шататидаги Metro Richmond номли ҳайвонот боғида Вейла лақабли ноёб гепард бирваракайига еттита бола туғди, дея хабар берди National Geographic.

Фото: Metro Richmond Zoo

Фото: Metro Richmond Zoo

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай ҳолат фақат бир фоиз ҳоллардагина учрайди. Вейлада эса бундай болалаш иккинчи марта кузатиляпти.

Фото: Metro Richmond Zoo

Фото: Metro Richmond Zoo

Гепардларда ҳомиладорлик 95 кунгача давом этади ва иккитадан олтитагача бола туғилади. Аслида эса бу ҳолат ҳам кам учрайди. Чунки ҳамма ҳайвонот боғлари ҳам бунга етарлича шароит яратиб бера олмайди.

Туғилган гепард болаларининг тирик қолиши ҳам яна бир муаммо ҳисобланади. 2016 йилда Вейланинг еттита боласидан иккитаси туғилиб нобуд бўлган: бири туғма нуқсон сабабли, иккинчиси инфекция оқибатида.

Унинг 2018 йилнинг ноябрь ойида туғилган болалари эса анча катта бўлиб қолган ва бутунлай соғлом.

Гепард яна ҳомиладор бўлиб, унинг болалари март ойида туғилиши кутилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Дарё» кундалигида 9 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Қозоғистон Россияга зирҳли техника жўнатиши ҳақида хабарлар тарқалди (видео)
Маданият
Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)