• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Фориш туманида атом электр станциясини қуриш учун муҳандислик тадқиқотлари олиб борилаётган майдонлардан бирини кўздан кечирди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Жиззах вилояти Фориш туманига ташриф буюриб, атом электр станциясини қуриш учун муҳандислик тадқиқотлари олиб борилаётган майдонлардан бирини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Маълумки, тинч мақсадларда фойдаланиш учун мамлакатда биринчи марта атом электр станцияси қурилиши режалаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ташкил этилган. Хорижий лойиҳалар сони ва кўлами бўйича жаҳонда биринчи ўринда турадиган «Росатом» корпорпацияси билан келишувга эришилган.

    Ушбу станция ҳар бири 1 минг 200 мегаватт қувватга эга иккита, «3+» авлодига мансуб энг замонавий ва хавфсиз энергия блокидан иборат бўлади. Улар Халқаро атом энергияси агентлигининг барча хавфсизлик талаблари жавоб беради.

    Атом энергияси экологик тоза бўлиб, бундай станциялар ис гази ҳосил қилмайди. Атом электр станциясининг ишга туширилиши натижасида катта миқдорда табиий газ иқтисод қилинади, атмосферага карбонад ангидрид чиқарилиши йилига 14 миллион тоннагача, азот оксидлари чиқарилиши 36 минг тоннага камаяди.

    Президент тадқиқот ишларининг бориши билан қизиқди, «Ўзатом» агентлиги ва «Росатом» корпорацияси раҳбарлари билан суҳбатлашди.

    - Бу улкан лойиҳа Россия билан стратегик шериклигимизнинг янги йўналиши. Мамлакатимиз саноати ривожланяпти, аҳоли сони ўсяпти. Ҳали олдинда яна катта режаларимиз бор. Булар учун барқарор энергия таъминоти керак. Атом электр станцияси энергия манбалари чекланган шароитда ана шундай имконият яратади, иқтисодиётни ривожлантиришга, одамларни иш билан таъминлашга хизмат қилади, деди давлатимиз раҳбари.

    Атом электр станциясини аниқ ҳисоб-китоб ва пухта тайёргарлик билан қуриш, хориждаги станциялар қурилишидаги тажрибани ўрганиш зарурлиги таъкидланди.

    - Бизнинг атом станциямиз бошқалардан ҳам яхши, сифатли ва хавфсиз бўлиши керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

    Ушбу соҳага ихтисослашган кадрлар тайёрлаш борасидаги ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди. Ҳозирда 30 нафар ўзбекистонлик талаба «Москва муҳандислик-физика институти» миллий тадқиқот ядровий университетида таълим олмоқда. Мазкур билим юртининг Тошкентда ташкил этилаётган филиали келгуси ўқув йилидан илк талабаларни қабул қилади. Бу ёшлар юқори малакали мутахассис бўлиб етишади ва атом электр станциясининг хавфсиз ишлашини таъминлайди.

    Шу ерда Жиззах вилоятининг минерал хом ашё базасини кенгайтириш, Фориш туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, туризм салоҳияти ва лалми ерлардан самарали фойдаланишга қаратилган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

    - Ўзи Фориш имкониятлари бўйича энг бой туманлардан бири. Лекин ҳозир бошқа ҳудудлардан бироз орқада. Бу ернинг қишлоқ хўжалиги, геология, қайта ишлаш соҳаларидаги имкониятларини тўғри ишга солса, аҳоли фаровонлиги, маҳаллий бюджетни ошириш мумкин, - деди Президент.

    Аввалги ташриф чоғидаги топшириққа асосан, сувни тежайдиган технологияларни қўллаш натижасида Фориш туманида 50 минг гектар экин майдони пайдо бўлгани таъкидланиб, унга талаб юқори маҳсулотлар экиб, аҳоли даромадини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

    Давлат раҳбари жиззахлик нуронийлар билан мулоқот қилди.

    30.01.2019, 17:11   Изоҳ (0)   23407
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сирдарёдаги «Бешбармоқ» кафесида марихуана сотаётган шахс қўлга олинди

    30.01.2019, 16:53

    Ангренда янги замонавий темир йўл вокзали қад ростлади

    30.01.2019, 16:40

    Ўзбекистонда АКТ рейтинги натижаси эълон қилинди

    30.01.2019, 16:28

    1 февраль куни Ўзбекистондаги илк ёпиқ тоғ-чанғи мажмуаси очилади (фото)

    30.01.2019, 16:17

    Тошкентдаги «Тангем» ресторани олдида оммавий муштлашув юз берди

    30.01.2019, 16:15

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири инвестиция жалб қилиш масаласида видеоселектор йиғилишини ўтказди

    30.01.2019, 16:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия ҳар ой 6 мингдан ортиқ Shahed дрони ишлаб чиқармоқчи — CNN

    Дунё | 24 август, 10:55

    Кинотавсия: Вақтлараро саёҳат ҳақидаги 7 та фантастик сериал

    Кино | 24 август, 10:36

    ДХХ кубоги: “Жомий” маҳалласи ёшлари чемпионликни қўлга киритди 

    Спорт | 24 август, 10:18

    Шубҳали тўловларни амалга оширманг — Миграция агентлиги фуқароларни огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 24 август, 10:12

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.