Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманлари чегарасида жойлашган «Наврўз» маданият ва дам олиш боғи ҳудудида йўловчилар учун мўлжалланган илк осма кўприк барпо этилмоқда, деб ёзади Uz24.
Анҳор канали устидан ўтувчи кўприк ҳар бирининг узунлиги 90 метр атрофидаги учта йўлакдан ташкил топган.
Кўприк қурилишини «Ўзбекистон темирйўллари» Россиянинг «Курганстальмост» компанияси билан ҳамкорликда олиб бормоқда. Унга 50 нафар қурувчи жалб этилган.
Тошкент шаҳар ҳокимлигининг видеорепортажида таъкидланишича, яқин вақт ичида кўприкнинг очилиши режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)