Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Брюсселга ташрифини батафсил ишлаб чиқиш лозимлиги, шошилишга зарурат йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Аввалроқ Европарламентнинг Марказий Осиё ва Мўғилистон мамлакатлари билан алоқалари бўйича раиси Ивета Григуле-Петерсе Тошкентга ташрифи давомида Мирзиёевни 2019 йил бошида Брюсселда кутишаётганлигини маълум қилган эди.
«Ташрифни батафсил ишлаб чиқиш лозим, энг юқори даражада фаол мулоқот олиб борилмоқда, шошилмаслигимиз керак», — деди Буриан Тошкентда 24—25 январь кунлари бўлиб ўтган «Европа Иттифоқи—Марказий Осиё» атроф-муҳит соҳасидаги ҳамкорлик бўйича юқори даражадаги конференция доирасида.
У, шунингдек, ташрифга тайёргарлик икки томонлама янги келишув бўйича икки томонлама музокаралар билан боғлиқликда амалга оширилиши лозимлигини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)