Мадриднинг «Реал» клуби сардори Серхио Рамос Испания Кубоги 1/4 финал учрашувида «Жирона» билан кечган баҳсда дублга эришди (4:2).
Бу 32 ёшли ҳимоячининг жорий мавсумдаги 13 ва 14-голлари бўлди. Эндиликда унинг ҳисобида 14 та гол мавжуд («Реал» таркибида 10 та ва Испания терма жамоаси учун 4 та гол урган).
Рамос амалдаги мавсум давомида 7 та пенальтининг барчасидан унумли фойдаланди. Умуман олганда, испаниялик футболчи («Жирона» урган биринчи голи ҳам пенальтидан) футболчилик карьерасида 11 метрлик жарима зарбасидан 15 марта дарвозани ишғол қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)