28 январь, душанба куни жаҳон футболи юлдузи Роберто Карлос Ўзбекистонга ташриф буюради. Шу куни бразилиялик футбол афсонаси турли тадбирларда иштирок этади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар беради.
Жумладан, соат 12:00 да ёш футболчилар учун ЎФА майдонида мастер-класс ташкил этилади. Шундан сўнг фахрий футболчилар иштирокида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади. Учрашув 10 дақиқадан 2 та бўлим давом этади. Роберто Карлос ҳар иккала жамоа таркибида битта бўлимдан майдонда тўп суради.
Бундан ташқари бразилиялик футболчи меҳрибонлик уйига ташриф буюради ва у ердаги тарбияланувчилар билан учрашади.
Соат 16:00 да эса Миллий олимпия қўмитасида Роберто Карлос билан матбуот анжумани ташкил этилади.
У Тошкентга келишдан аввал ўзбекистонлик футбол мухлисларига салом йўллади
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)