«Женоа» ҳужумчиси Кшиштоф Пёнтек «Милан» клубига ўтди. Бу ҳақда миланликларнинг расмий сайтида хабар берилди.
23 ёшли футболчи клуб билан 2023 йилнинг 30 июнига қадар шартнома тузди.
«Милан» Пёнтек учун «Женоа» клубига 35 миллион евро тўлади.
Польшалик ҳужумчининг маоши солиқ тўловларини ҳисобга олиб, мавсум охирига қадар ҳафтасига 35 минг еврони ташкил этади, кейинги мавсумдан эса 40 минг евро (йилига, тахминан, 2 миллион евро). Шунингдек, шартномага қўшимча бонуслар ҳам киритилган.
Ҳужумчи «Женоа»да ҳафтасига 37 500 евро маош олган.
Жорий мавсумда Пёнтек А Серияда 13 та гол уриб, тўпурарлар баҳсида Криштиану Роналду, Дуван Запата ва Фабио Куалярелладан кейинги ўринда бормоқда. Уларнинг ҳисобида 14 тадан гол мавжуд.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)