24 январь, пайшанба куни футбол бўйича Испания Кубогининг 1/4 финал босқичи доирасида яна бир ўйин бўлиб ўтди.
Унда Каталониянинг «Барселона» клуби «Севилья»га 2:0 ҳисобида ютқазди.
Барча голлар 2-бўлимда киритилди. 58-дақиқада Пабло Сарабия ҳисобни очган бўлса, 76-дақиқага келиб Виссам Бен-Йеддер жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди (2:0).
Шу тариқа, «Барселона» мусобақанинг чорак финали дастлабки ўйинида «Севилья»га мағлуб бўлди.
Испания Кубоги
1/4 финал баҳслари
24 январь, пайшанба
«Севилья»—«Барселона» 2:0
Голлар: 1:0 – 58 Сарабия, 2:0 — 76 Еддер.«Севилья»: Сориано, Мерсадо, Кер, Гомес, Навас (Силва, 71), Амаду, Банега, Эскудеро Паломо (Арана, 88), Сарабия (Васкес, 67), Еддер, Промес.
«Барселона»: Силлессен, Роберто, Пике, Ленгле, Семеду (Алба, 80), Видаль, Ракитич, Мело, Малколм (Коутиньо, 63), Боатенг (Суарес, 63), Алена.
Огоҳлантиришар: Гомес (74), Алба (84).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)