Гернси ороллари полицияси бортида аргентиналик футболчи Эмилиано Сала бўлган самолёт йўқолган ҳудудда қидирув-қутқарув ишларини қайтадан йўлга қўйишини маълум қилди.
Биз юқоридан самолётларда қирғоқ бўйлаб қидиришни бошлаймиз. Қидирув тадбири Нoрмaнд ороллари ҳудудида амалга оширилади, — деб хабар берилди Гернси полициясининг Twitter’даги расмий саҳифасида.21 январь, душанба куни кечқурун аргентиналик ҳужумчи Эмилиано Сала «Нант» клубидаги собиқ жамоадошлари билан хайрлашиб, «Кардифф» сафига қўшилиш учун Буюк Британияга учади.
Самолёт ҳавога кўтарилгандан 1-2 соат ўтиб, Нoрмaнд ороллари ҳудудида радарда кўриниш бермай қолади. Авиаҳалокат юз бергани тахмин қилиниб, у ерга қидирув-қутқарув гуруҳи юборилади. Қидирув натижасида денгиздан металл қисмлари топилган. Улар самолётнинг бўлаклари бўлиши мумкин, дея тахмин қилинмоқда.
Аввалроқ у ўтирган самолёт «Кардифф» клубига тегишли эканлиги ва у техник кўрикдан ўтмаган бўлгани ҳақида хабар берилди. Аммо кейинчалик клубнинг самолётга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги маълум қилинди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)