Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Дипломат Алишер Абдуалиев Президент фармони билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар қилди «Газета.uz» ҳукуматдаги ахборот манбасига таяниб.

Фото: «Image.ua»

Фото: «Image.ua»

Алишер Абдуалиев — Тошкент давлат университети битирувчиси. Меҳнат фаолиятини 1989 йилда ушбу ОТМдаги сиёсий иқтисод кафедрасида ўқитувчиликдан бошлаган.

1992−1995 йилларда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида фаолият кўрсатди. 1992−2012 йилларда Вазирлар Маҳкамасида ҳам иш олиб борди. 2006 йилда Президент фармони билан «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.

Тайинловга қадар 2012 йилдан Ўзбекистоннинг Украина ва Молдовадаги фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимида фаолият кўрсатди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Рамзан Қодировни танқид қилган чеченистонлик блогер ўлдириб кетилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда талабалар учун қишки таътил муддати белгиланди
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 153 кишида коронавирус аниқланди