«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Италия А Сериясининг 20-турида «Кьево»га қарши баҳсда пенальтидан гол ура олмади.
Португалиялик футболчи фаолияти давомида умумий ҳисобда 25 та пенальтидан унумли фойдалана олмади. Натижада Роналду бу борада «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси билан тенглашиб олди.
Роналду фаолияти давомида 139 та 11 метрлик жарима зарбасини амалга оширган бўлса, Месси 108 та пенальти тепиш имкониятга эга бўлган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)