Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига кўра Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Лондонда (Буюк Британия) бўлиб ўтаётган таълим бўйича Жаҳон форумида иштирок этмоқда. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: «Virtualeduca.org»

Фото: «Virtualeduca.org»

Жорий йилнинг 21 январида ўз фаолиятини бошлаган мазкур форумда 95 мамлакатнинг расмий вакиллари иштирок этмоқда. Форум иштирокчилари томонидан уч кун давомида таълим соҳасини ривожлантириш бўйича юзага келаётган савол ва муаммолар муҳокама этилади.

Ўзбекистон делегацияси Буюк Британияга ташрифи чоғида таълим соҳасидаги давлат органлари ва компаниялар вакиллари билан икки томонлама музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда. Шунингдек, M&C Saatchi, Британия Кенгаши, Cambridge Assessment International Education, Таълим департаментининг мактаб стандартлари бўйича давлат вазири, Буюк Британия Парламентининг аъзоси Ник Гибб ва бошқа ташкилотлар вакиллари билан музокаралар олиб борилади.

Шу билан бирга Британиядаги таълим муассасаларига ташриф буюриш ҳамда Британия Кенгашининг «Таълим сиёсати бўйича мулоқот: ёшларимиз келажакка қандай тайёргарлик кўраяпти« мавзусидаги дастурда иштирок этиш режага киритилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Роли сабаб томошабинлар танқиди ва ғазабига учраган машҳур актёр ва актрисалар (фото)
Маҳаллий
Ўзбекистонда 25 ноябрь куни 124 кишида коронавирус аниқланди
Дунё
Путиннинг аскарлар оналари билан учрашуви фейкми? Ушбу учрашувда аслида кимлар қатнашгани маълум бўлди