22 январь, сешанба куни футбол бўйича Осиё Кубоги—2019 мусобақасининг нимчорак финали доирасида охирги 2 та учрашув бўлиб ўтади.
Куннинг биринчи ўйинида Жанубий Корея терма жамоаси Баҳрайн термаси билан курашади. Беллашув Тошкент вақти билан 18:00 да бошланади.
Маълумот учун, Жанубий Корея терма жамоаси «C» гуруҳ баҳсларининг барчасида ғалаба қозониб, гуруҳда биринчи ўринда плей-оффга чиққанди. Баҳрайн эса «А» гуруҳида 4 очко тўплаган ҳолда 3-ўринда плей-офф йўлланмасини қўлга киритганди.
Мазкур босқичнинг сўнгги учрашувида Қатар термаси Ироқ терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ўйин 21:00 да бошланади. Қатар гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйинда Саудия Арабистонини 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, 1-ўрин билан плей-офф йўлланмасига эга бўлганди. Ироқ эса «D» гуруҳида Эрон термаси билан бир хил очко жамғариб (7), тўплар нисбати бўйича гуруҳда иккинчи ўрин билан кифояланганди.
Осиё Кубоги—2019
22 январь, сешанба
1/8 финал баҳслари
Жанубий Корея—Баҳрайн 18:00
Қатар—Ироқ 21:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!