Visa карталарига эга бўлган россияликлар Ўзбекистонда 1 январдан 10 январга қадар 1,4 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфлаган. Бу ҳақда «РБК» маълумотига таяниб, «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Visa халқаро тўлов тизими маълумотларига кўра, россияликлар Ўзбекистонда шу давр ичида хорижий фуқаролар томонидан сарфланган харажатларнинг 50 фоизга яқинини амалга оширган.
Таққослаш учун Россия фуқаролари Беларусда 13 миллион доллар, Арманистонда — 2,8 миллион доллар, Тожикистонда — 525 минг долларга тенг маблағни сарфлаган.
Россияликларнинг Visa карталари бўйича харажатлари ҳажми бўйича мамлакатлар ўнлигига БАА (22 миллион доллар), Таиланд (21 миллион доллар), АҚШ (17 миллион доллар), Франция (16 миллион доллар), Германия (14 миллион доллар) ва Испания (14 миллион доллар) жой олди.
Изоҳ (0)