20 январь, якшанба куни футбол бўйича Осиё Кубогининг нимчорак финал баҳслари доирасида навбатдаги ўйин якунланди.
Унда мусобақа фаворитларидан бири Эрон терма жамоаси Уммон термаси билан баҳсга киришди.
Учрашувнинг 34-дақиқасида эронлик Алиризо Жаҳонбахш рақиб ўйинчиси хатосидан унумли фойдаланиб, Уммон термаси дарвозасини ишғол қилди (1:0). Орадан 7 дақиқа ўтиб, Ашкан Дежага пенальтидан гол урди ва ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
Шу тариқа Эрон термаси Уммонни мағлуб этиб, мусобақанинг чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Кейинги босқичда Эрон терма жамоаси Хитой термасига қарши майдонга тушади.
Осиё Кубоги—2019
1/8 финал баҳслари
20 январь, якшанба
Эрон—Уммон 2:0
Голлар: 1:0 — 34 Жаҳонбахш, 2:0 — 41 Дежага.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)