20 январь, якшанба куни футбол бўйича Испания чемпионатининг 20-тур баҳслари доирасида «Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес «Леганес» дарвозасига битта гол уришга муваффақ бўлди (3:1).
Бу 31 ёшли ҳужумчи учун «Барселона» таркибидаги 167-голи бўлди ва клуб тарихидаги энг яхши тўпурарлар орасида 5-ўринга кўтарилиб олди. Бу ҳақда Каталония клубининг Twitter’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
«Барселона» клубининг энг яхши тўпурари Лионель Месси ҳисобланди. Унинг ҳисобида 576 та гол мавжуд. Суарес энди Жосеп Эскола билан 5-ўринни бўлишиб турибди. Эскола «Барселона» таркибида ўтган асрнинг 30—40 йилларида тўп сурган.
«Кўк-анор ранглилар»нинг Топ-5 тўпурарлари:
- Лео Месси — 576 та гол
- Цезарь — 232 та гол
- Кубала — 194 та гол
- Самитиер — 184 та гол
- Луис Суарес — 167 та гол
- Эскола — 167 та гол
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)