Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

20 январь, якшанба куни БАА мезбонлик қилаётган футбол бўйича Осиё Кубоги—2019 мусобақаси нимчорак финал босқичи ўйинлари бошланади.

Фото: ОФК

Фото: ОФК

Куннинг биринчи ўйинида Иордания терма жамоаси Вьетнамга қарши майдонга тушади. Беллашув Тошкент вақти билан 16:00 да бошланади. Қайд этиш жоиз, Иордания «B» гуруҳида Австралияни 2-ўринда қолдириб, плей-оффга чиққан бўлса, Вьетнам эса «D» гуруҳида учинчи ўриннни олганига қарамай, Ливан терма жамоасига қараганда сариқ карточкалари камлиги боис нимчорак финалга чиққанди.

Иккинчи баҳсда эса Хитой терма жамоаси Таиландга қарш баҳс олиб боради. Тўқнашув 19:00 да бошланади. Хитой «C» гуруҳида Жанубий Кореядан сўнг иккинчи ўринда плей-оффга чиққанди. Таиланд эса «А» гуруҳида мезбон терма жамоа — БААдан сўнг иккинчи ўринни банд этганди.

Мусобақа фаворити Эрон терма жамоаси Уммонга қарши майдонга тушади. Куннинг сўнгги ўйини 22:00 да бошланади. Маълумот учун, Карлуш Кейруш шогирдлари «D» гуруҳида 1-ўринни эгаллаганди. Уммон эса Ўзбекистон терма жамоасидан сўнг «F» гуруҳида учинчи ўринда плей-оффга чиққанди.

Осиё Кубоги—2019

20 январь, якшанба

1/8 финал баҳслари

Иордания—Вьетнам 16:00

Хитой—Таиланд 19:00

Эрон—Уммон 22:00

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Telegram’да криптовалюта савдоси ва уларни сақлаш воситалари бўлади» — Дуров
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 154 кишида коронавирус қайд этилди
Спорт
ЖЧ—2022 да нимчорак финалнинг тўртта жуфтлиги аниқланди