Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Йирик миқдордаги давлат маблағини талон-тарож қилганликда гумон қилинаётган ва ишдан четлатилган Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Ерик Утембаев гаров эвазига қўйиб юборилди. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар бермоқда.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

«Остона туманлараро махсус тергов суди гумонланувчи Ерик Милтиқбаевич Утембаев учун гаров эҳтиёт чорасини қўллади», — дейилади суд хабарида.

Гаров суммаси маълум қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон аксилкоррупция хизмати Утембаевни мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчихонаси қурилиши давомида 140 миллион тенге (370 минг доллар атрофида) миқдоридаги маблағни талон-торож қилганликда гумонламоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда бензин нархларини сунъий оширган АЁҚШларга тегишли чора кўрилиши маълум қилинди
Дунё
Арманистонда 25 минг инсон умрига зомин бўлган зилзила, Япониянинг Перл-Ҳарборга ҳужуми ва Жанубий Корея қамоқхонасида 40 йил ўтирган КХДР фуқароси. Кун хронология...
Спорт
ЖЧ—2022 да барча чорак финал жуфтликлари маълум бўлди