19 январь, шанба куни футбол бўйича Англия премьер лигасининг 23-тури доирасида навбатдаги учрашув ўз ниҳоясига етди.
Унда Унаи Эмери бошқарувидаги «Арсенал» клуби Маурицио Сарри қўл остидаги «Челси» клубини қабул қилди.
Ўйиннинг 14-дақиқасида Александр Ляказетт Эктор Бельерин узатган тўпни қабул қилди ва 2 нафар рақиб ўйинчисини алдаб, кучли зарб билан «Челси» дарвозасини ишғол қилди ва ҳисобни очди (1:0). 39-дақиқага келиб, «тўпчилар» ярим ҳимоячиси Лоран Косьелни боши билан тўпни дарвоза тўрига жойлаб қўйди (2:0).
Шу тариқа «Арсенал» Лондон дербисида «Челси» дарвозасига жавобсиз иккита гол уриб, ғалаба қозонди.
АПЛ
23-тур баҳслари
19 январь, шанба
«Арсенал»—«Челси» 2:0
Голлар: 1:0 – 14 Ляказетт, 2:0 – 39 Косьелни.«Арсенал»: Лено, Бельерин (Ал-Ненни, 72), Сократис, Косьелни, Колашинац, Торрейра, Жака, Гундузи, Рэмзи (Мейтланд-Нилс, 67), Обамеянг, Ляказетт (Ивоби, 68).
«Челси»: Аррисабалага, Аспиликуэта, Давид Луис, Рюдигер, Алонсо, Ковачич (Баркли, 63), Жоржиньо, Канте, Педро (Ҳадсон-Одои, 80), Азар, Виллиан (Жиру, 68).
Огоҳлантиришлар:, Давид Луис (37).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)