Ер орбитаси бўйлаб учиб юрган чиқиндиларнинг умумий ҳажми етти минг тоннага етди. Бу ҳақда «Новая Газета» хабар берди.

Фото: РWSpace

«Космик чиқиндилар сони бўйича АҚШ етакчилик қилмоқда, иккинчи ўринда эса Россия, учинчи ўринда Хитой. Космик чиқиндиларнинг 93 фоизи мана шу уч давлатга тегишли. Ҳар йили унинг умумий миқдори тўрт фоизга ошиб бормоқда», — дейилади хабарда.

Космик чиқинди орбитадаги аппаратларнинг вайрон бўлиши ва ўзаро тўқнашувларидан, ракеталарни тезлаштирадиган блоки ва фаол бўлмаган сунъий йўлдошларнинг орбитага тушишидан ҳосил бўлган.