Шимолий Корея генерали Ким Ен Чхолнинг Вашингтонга ташрифи давомида икки давлат раҳбарларининг навбатдаги учрашуви февралнинг охирида бўлиб ўтиши белгиланди. Бу ҳақда РБК хабар қилди.
Оқ Уйнинг матбуот котиби Сара Сандерснинг маълум қилишича, Ким Ен Чхол ва Трамп Корея ярим оролини ядросизлантириш бўйича келишувга эришишган. Лекин Кореядан санкцияларни олиб ташлаш ҳақида ҳали гап кетмаган.
АҚШ ва Шимолий Корея тарихидаги ўзаро биринчи саммит 2018 йил 12 июнда бўлиб ўтган. Томонлар учрашув жойини узоқ муҳокама қилиб, охири Сингапурда учрашишга келишган эди. Конгрессмен Майкл Макколнинг айтишича, янги музокаралар Вьетнамнинг Ханой шаҳрида бўлиб ўтиши мумкин.
Изоҳ (0)