Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқандда Ўзбекистон Президенти Администрациясининг топшириғига асосан ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, аҳолини ис газидан заҳарланишининг олдини олиш бўйича профилактик ишларни олиб бориш мақсадида шаҳар-туманлар кесимида секторлар раҳбарлари бошчилигида 64 та ишчи гуруҳ тузилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Мазкур ишчи гуруҳ томонидан бугунги кунга қадар 1099 маротаба жойларда турли рейдлар ўтказилди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Ҳозирги кунда вилоятда алоҳида йўл харитаси ишлаб чиқилиб, вилоят ҳудудидаги маҳаллаларда ва аҳоли турар жойларида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинлар, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, фуқароларни ис газидан заҳарланиши ва бошқа нохуш ҳолатларнинг олдини олиш бўйича шаҳар ва туманларда амалга оширилган ишларни текшириш ҳамда уларга амалий ёрдам кўрсатиш учун вилоят ИИБ ЁХБ ва вилоят ИИБ ХПБ ходимлари шаҳар ва туманларга хизмат сафарига жўнатилди», — дейди ИИБ ЁХБ матбуот хизмати раҳбари Илҳом Исмоилов.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Маълумот учун, 2018 йилда Самарқанд вилоятида 1271 та ёнғин содир бўлган, 47 нафар фуқаро куйиш тан жароҳати олган. 16 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Ис газидан заҳарланиш бўйича 8 та ҳолат қайд этилиб, ушбу ҳолатларда 12 киши ҳаётдан бевақт кўз юмган, 11 киши жабрланган. 2019 йилда ҳам Самарқандда ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилди. 2 январга ўтар кечаси Каттақўрғонда бир оиланинг 4 аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда депутатлар давлат бюджети муҳокамасида муштлашди (видео)
Маҳаллий
Намангандаги кўмир машмашаси: аҳоли учун кўмир сотиб олиш — оворагарчилик, раҳбарлар эса кўмирга талаб унинг сифати яхшилигидан демоқда (видео)
Маҳаллий
Тошкентда зўравонликка қарши кураш бўйича халқаро анжуман — суратларда