16 январь, чоршанба куни футбол бўйича Осиё Кубоги—2019 мусобақаси 3-тури доирасида 4 учрашув бўлиб ўтади.
«C» гуруҳида Жанубий Корея терма жамоаси Хитой термасига қарши майдонга тушса, Қирғизистон термаси Филиппин билан жанг қилади. Ўйинлар Тошкент вақти билан 18:30 да бошланади.
Маълумот учун, 2 тур натижасига кўра, Жанубий Корея ва Хитой терма жамоаларида 6 очкодан мавжуд ва улар муддатидан аввал плей-оффга чиққан. Бугун эса улар гуруҳ ғолиблиги учун кураш олиб боради.
«D» гуруҳи доирасида ҳам 2 та ўйин ўтказилади. Эрон терма жамоаси Ироқ термаси билан беллашса, Вьетнам термаси Яман терма жамоаси билан куч синашади. Учрашувларга соат 21:00 да старт берилади.
Эслатиб ўтамиз, «D» гуруҳида ҳам «C» гуруҳи каби вазият. Эрон ва Ироқ термалари ҳам 6 очкодан жамғарган. Улар ҳам бугун гуруҳ ғолиби номини аниқлаб беради.
Осиё Кубоги
3-тур баҳслари
16 январь, чоршанба
«C» гуруҳи
Жанубий Корея—Хитой 18:30
Қирғизистон—Филиппин 18:30
«D» гуруҳиВьетнам—Яман 21:00
Эрон—Ироқ 21:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)