Мамлакатларни ҳарбий кучини кўрсатувчи Global Firepower (GFP) рейтинги 2018 йил якунларига кўра мамлакатлар кетма-кетлигини эълон қилди. Рейтингга 136 та мамлакат киритилган бўлиб, унда Ўзбекистон 39-ўринни эгаллаб турибди.
Рейтинг мамлакатни ҳарбий кучини кўрсатувчи 55 та мезонга асосланган. Бунда мамлакатда мавжуд бўлган қуролларнинг умумий сони эмас, балки хилма-хиллиги ҳисобга олинган. Табиий ресурслар, логистик қулайлик, маҳаллий саноат, мамлакатдаги ишчи кучи ҳам асосий мезонлар таркибига кирган.
Рейтингда биринчи ўринни АҚШ эгаллаган бўлса, охирги ўринда Бутан турибди.
Марказий Осиё давлатларидан Тожикистон 96, Қирғизистон 91, Туркманистон 80, Афғонистон 71, Қозоғистон 50-ўринни эгаллаган.
Изоҳ (0)