14 январь, душанба куни Осиё Кубогининг 3-туридан ўрин олган «А» гуруҳидаги учрашувда Ҳиндистон терма жамоаси Баҳрайн термасига қарши майдонга тушади.
Мазкур беллашувни ўзбекистонлик Илгиз Танташев бошқаради, деб хабар берди ЎФА.
Унга қанотларда яна бир ўзбекистонлик ҳакам Абдуҳамидулло Расулов ва қирғизистонлик Сергей Гришенко ёрдам беради. Дарвоза ортида Равшан Эрматов ва Валентин Коваленко ишлайди.
Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)