14 январь, душанба куни футбол бўйича Осиё Кубоги—2019 мусобақаларининг 3-турининг дастлабки 2 та учрашуви бўлиб ўтди.
Ҳиндистон терма жамоаси Баҳрайн термаси билан жанг қилди.
Беллашувнинг сўнгги дақиқаларида (90) Баҳрайн ярим ҳимоячиси Жамол Раҳмон пенальтидан ҳиндлар дарвозасига гол урди ва ўз жамоасига ғалаба келтирди.
Шу тариқа сенсацион старт олган Ҳиндистон термаси Баҳрайнга мағлуб бўлди ва мусобақадаги юришини тўхтатди.
Иккинчи ўйинда мусобақа мезбони БАА терма жамоаси Таиланд термаси билан дуранг натижа қайд этди ва томонлар 1 очкода бўлишиб олди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида (7) БАА ҳужумчиси Аҳмад Мабҳут ҳисобни очган бўлса, 1-бўлимнинг асосий вақти тугашига 4 дақиқа қолганда Таиланд термаси аъзоси Тҳитипан Пуангчан ҳисобни тенглаштирди.
3 та тур натижасига кўра, ушбу гуруҳдаги 3 та жамоа (Ҳиндистондан ташқари) плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.
Осиё Кубоги—2019
«А» гуруҳи, 3-тур
14 январь, душанба
Ҳиндистон—Баҳрайн 0:1
Гол: 0:1 — 90 Жамол Раҳмон.БАА—Таиланд 1:1
Голлар: 1:0 — 7 Мабҳут, 1:1 — 41 Пуангчан.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)