13 январь, якшанба куни футбол бўйича Осиё Кубоги 2-турининг «E» гуруҳидаги иккинчи учрашув ҳам ўз ниҳоясига етди.
Унда Қатар терма жамоаси КХДР термасини йирик 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Учрашувда Қатар термаси ҳужумчиси Алмуаз Али КХДР дарвозасини 4 марта ишғол қилиб, покерга эришди (9, 11, 55, 60). Араблар 2 тур бўйича рақиб дарвозасига жавобсиз 8 та гол урган бўлса, шундан 5 тасига Алмуаз Али муаллифлик қилди ва мусобақанинг тўпурарлар жадвалида яққол пешқадамлга айланди.
Шунингдек, Ҳукҳи (43) ва Ҳасан Фадлалла (68) ҳам биттадан голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Шу тариқа қатарликлар 2 та ўйин натижасига кўра 6 очко тўплаб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.
Маълумот учун, Осиё Кубоги 2-турининг «E» гуруҳидаги дастлабки учрашувда Саудия Арабистони Ливанни 2:0 ҳисобида енгган эди.
Осиё Кубоги—2019
«E» гуруҳи, 2-тур
13 январь, якшанба
КХДР—Қатар 0:6
Голлар: 0:1 – 9 Алмуаз Али, 0:2 – 11 Алмуаз Али, 0:3 – 43 Ҳукҳи, 0:4 – 55 Алмуаз Али, 0:5 – 60 Алмуаз Али, 0:6 – 68 Ҳасан Фадлалла.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)