Тошкент вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва унинг жойлардаги бўлим-бўлинмалари 10 январь куни махсус рейд амалга оширилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Маълум қилинишича, ўтказилган рейдда эътибор транспорт воситаларининг техник ҳолати, газ баллони ва мосламалари, ҳужжатлари мавжудлигига қаратилди. Қоидаларга риоя қилмаган жами 194 нафар ҳайдовчига маъмурий баённома расмийлаштирилди.
45 та ҳолатда транспорт воситасига ўрнатилган газ баллонининг навбатдаги синов муддати ўтиб кетганлиги ёки газ баллонига тегишли хужжатлари ёнида мавжуд бўлмаганлиги, 49 та ҳолатда транспорт воситасини техник носоз ҳолда бошқариш, 12 та ҳолатда эса ишлаб чиқарувчи завод томонидан назарда тутилмаган ҳолда транспорт воситасини ўзбошимчалик билан қайта жиҳозлаган ҳолда бошқариш, қолганлари эса бошқа кўринишдаги қоидабузарликларни ташкил этади.
Изоҳ (0)