• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШда ҳукумат ишининг тўхтаб қолиши давомийлиги бўйича рекорд урилди. Бу иқтисодиётга қанчага тушади, маошсиз қолганлар нима қиляпти?

    АҚШда ҳукумат фаолияти қисман тўхтаб қолишининг давомийлиги бўйича 22 кунлик рекорд урилди. Аввалги рекорд Билл Клинтон президентлиги даврида ўрнатилган эди, деб ёзади «РБК».

    Фото: Андреw Ҳаррер / Bloomberg

    Фото: Андреw Ҳаррер / Bloomberg

    Трамп ўзидан аввалги президентларни ортда қолдирди

    12 январда АҚШда ҳукумат ишини қисман тўхтатиш (шатдаун) давомийлиги аввалги рекордни урди. Жорий шатдаун 22 декабрь куни бошланган; қачон тугаши эса номаълум. Олдинги рекорд Билл Клинтон даврида ўрнатилган бўлиб, 21 кун давом этган — 1995 йил 16 декабрдан 1996 йил 5 январгача.

    Барак Обама даврида эса 2013 йил 1—16 октябрь кунлари ҳукумат фаолияти молиялаштирилмаган.

    Трамп эса бир президентлик муддатининг ўзида учинчи шатдаунга тўқнаш келмоқда. Президент ва Конгресс ўртасидаги ҳукуматни молиялаштириш билан боғлиқ аввалги икки келишмовчилик тезда ҳал бўлган эди. Ҳукумат ишининг қисман тўхтатилиши дастлаб уч кун давом этди (2018 йил 20—22 январь), иккинчиси эса — бир суткадан камроқ.

    Президент ва конгрессменлар ўртасидаги бу сафарги низонинг сабаби — Мексика билан чегарада девор қуришни молиялаштириш масаласидир. Мексика—Америка чегарасининг узунлиги тахминан 3200 километрни ташкил қилади, Обама даврида чегаранинг 1100 километрида тўсиқ қурилган. Трамп қурилиш учун 5,7 миллиард доллар талаб қилмоқда, аммо Конгресснинг иккала палатасидаги демократлар бунга қарши. Америка ОАВларининг хабарига кўра, президент мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилишга тайёр, бу унга турли идоралар бюджетидан қурилиш учун маблағ олишга имкон беради. Бироқ, бу қадам судда шубҳа остига олиниши мумкин, дея ёзади The Wall Street Journal.

    Шатдаун кимга қандай таъсир кўрсатди ва давлат хизматчилари қандай йўл тутяпти?

    • Федерал ташкилотлар фаолиятининг катта қисми (75 фоизи) келгуси йилнинг 30 сентябрига қадар тўлиқ молиялаштирилган, дея эслатмоқда Reuters. Қолган тўловни қоплаш учун Конгресс аъзолари пул маблағлари ажратиш тўғрисида алоҳида қонун лойиҳаси ишлаб чиқишга рози бўлиши керак эди. Қонун лойиҳаси қабул қилинмагунича, 800 мингга яқин ходим ёки тўловсиз ишлаши (деярли 420 минг киши) ёки мажбурий таътилга чиқиши (тахминан 380 минг киши) тўғри келади. Маблағ ажратилгандан сўнг, давлат хизматчиларига тўланмаган сумма қайта ҳисоблаб, тўлаб берилиши керак.
    • 11 январь куни навбатдаги иш ҳақини олмаган давлат хизматчилари вақтинчалик иш излаяпти ва ундан аввалги кредит тўловларини қоплаш учун янги кичик кредитлар оляпти, дея хабар бермоқда Associated Press. Юта штатида АҚШ солиқ хизматида ишловчи икки фарзанднинг онаси — Тиауна Гуэрра вақтинчалик иш топишга ҳаракат қилаётгани, лекин уни ҳеч ким ишга олмаётганини агентликка гапириб берди. Чунки ҳеч бир компания шатдаун тугагач, ходими яна ишдан кетишини хоҳламайди. Гуэрра автомобиль тўловини амалга ошириш учун қарз олишга мажбур бўлган. Иллинойс штатида яшовчи тўрт фарзанднинг онаси, 34 ёшли Мишель Уоллас эса катта ўғли ўйнаган баскетбол ўйинига боролмайдиган бўлди. Чунки эри иккови ҳукумат ишчиси, шунинг учун ҳозир уларда чипта сотиб олишга ва бензинга етарли пул йўқ.
    • Алабама штатидаги ўзининг Редстоун арсенали билан танилган Ҳанцвилл ракетачилар шаҳарчаси эса ҳувиллаб қолган: у ерда 70 га яқин федерал агентликнинг ваколатхоналари жойлашган, ҳудуд иқтисодиётининг қарийб ярми эса федерал маблағларга боғлиқ. Шаҳарда ўтган ойларда саёҳатчилар билан тўлиб-тошган меҳмонхона ва ресторанлар ҳозирда бўм-бўш. «Ёруғ кунлар тугади,» — дея учта рестораннинг бошқарувчиси Майкл Норверн сўзларидан иқтибос келтирмоқда Associated Press. Айтишича, Шатдаун сабаб унинг бизнеси 35 фоиз яқин даромадини йўқотяпти.
    • Шатдауннинг таъсири миллий паркларда айниқса ёрқинроқ сезилган. Калифорниядаги Жошуа-три миллий боғида қоровулларнинг йўқлиги туфайли (шу сабабли парк аслида ташрифлар учун тўлиқ ёпилган эди) сайёҳлар паркда сайр қилиш қоидаларини бузяпти, чиқиндилар ташлаб кетяпти ва дарахтларга зарар етказяпти.
    • Ҳукуматнинг ишини тўхтатиш АҚШ иқтисодиёти учун қанчалик қимматга тушиши ҳали аниқ эмас. Оқ уйнинг иқтисодий маслаҳатчилар кенгашининг ҳисобига кўра, 2019 йилнинг биринчи чорагида АҚШ ялпи ички маҳсулоти ҳажми 0,1 фоизга қисқариши мумкин. Standard & Poor’s ҳисоб-китобларига кўра, 2013 йилги шатдаун иқтисодиётга 24 миллиардга тушган эди.
    • АҚШ қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссияси ходимларини қисқартирилгани (4436 нафар ходимдан фақат 285 нафари ишга чиқяпти) Uber ва Lyft каби компанияларнинг акцияларини биржага илк жойлаштириш (IPO) жараёнининг кейинроққа сурилишига сабаб бўлиши мумкин. Компаниялар ҳали аниқ бир санани расман эълон қилмаган эди, бироқ тахминий вақтлар очиқланган эди.
    • Шатдаун Дональд Трампнинг ишига ҳам таъсир қилди: шатдаун сабаб президент Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумига сафарини бекор қилиб, Рождествони Вашингтонда нишонлади.

    12.01.2019, 18:12   Изоҳ (0)   16327
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Париждаги новвойхонада юз берган портлаш сабаб уч киши ҳалок бўлди

    12.01.2019, 17:32

    Хитой полицияси ҳукуматни танқид қилган Twitter фойдаланувчиларини таъқиб қилишни бошлади

    12.01.2019, 16:52

    АҚШнинг Прагадаги элчихонасида ёнғин юз берди

    12.01.2019, 14:38

    Россия ҳукумати ўқитувчи ва шифокорларга совға олишни тақиқламайдиган бўлди

    12.01.2019, 14:00

    Македония парламенти мамлакат номининг ўзгартирилишини маъқуллади 

    12.01.2019, 13:35

    SpaceX компанияси 600 нафар ходимини ишдан бўшатади

    12.01.2019, 13:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Ucell Тошкент метросига тушмоқда


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    payme: нима учун тўлов иловалари шахсни тасдиқлашни сўрайди?


    Нукусда “Меҳнат ва самара” 1-Хотин-қизлар форуми ўтказилди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    “Териси алмаштирилган негрлар”: нега америкаликлар ирландларни хўрлашган?

    8 феврал, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия 30 кунлик сулҳ учун шарт қўйди

    Дунё | 11 май, 17:35

    Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилиши мумкин

    Ўзбекистон | 11 май, 17:05

    “Бавария” “Реал” ҳамда “Барселона”нинг режаларини барбод қилиши мумкин

    Спорт | 11 май, 17:03

    Машҳур отасининг хоҳишига қарши чиққан, 3 фарзандли бўлса ҳам Анна Курниковага уйланмаган Энрике Иглесиас 50 ёшда

    Лайфстайл | 11 май, 16:35

    “Руслар ниҳоят ўйлай бошлашди” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 16:05

    АҚШ Украинага Патриот ракеталарини топширишини маъқуллади

    Дунё | 11 май, 15:30

    “Рома” ЕЧЛ учун тайёргарлик бошлади. Клуб ёзда кимларни харид қилмоқчи?

    Спорт | 11 май, 15:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.