11 январь, жума куни футбол бўйича Осиё Кубоги 2-турининг «B» гуруҳидаги навбатдаги беллашув ўз ниҳоясига етди.
Фаластин терма жамоаси Австралия термасига қарши майдонга тушиб, 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради.
1-бўлимнинг 18-дақиқасида Австралия ҳужумчиси Жеми Макларен Фаластин дарвозасини ишғол қилди (1:0). Орадан икки дақиқа ўтиб, унинг жамоадоши Авер Мобил рақиб дарвозасига 2-тўпни киритди.
Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Апостолос Янну ҳисобни йириклаштирди (3:0).
Шу тариқа Австралия терма жамоаси Фаластин термаси устидан ишончли ғалабани қўлга киритди.
Мусобақанинг «B» гуруҳидаги дастлабки ўйинда Иордания термаси Сурия терма жамаоси устидан 2:0 ҳисобида устун келди.
Осиё Кубоги—2019
«B» гуруҳи, 2-тур
11 январь, жума
Изоҳ (0)