«Штутгарт» ҳимоячиси Бенжамен Павар фаолиятини «Бавария»да давом эттиради, дея хабар берилади клубнинг Twitter’даги расмий саҳифасида.
«Бавария» спорт директори Ҳасан Салиҳамижичнинг таъкидлашича, 22 ёшли франциялик футболчи Мюнхен клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади.
Павар янги жамоасига шу йилнинг 1 июлида келиб қўшилади. Аввалроқ хабар берилганидек, «Бавария» 2018 йилда бўлиб ўтган мундиал ғолиби учун 35 миллион евро тўлаган.
Ушбу мавсумда Павар Бундеслига баҳслари доирасида 14 та учрашувда майдонга тушди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)