10 январь, пайшанба куни Англия Лига Кубогининг 1/2 финал босқичида «Манчестер Сити» «Бёртон» устидан 9:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Манчестер Сити» 1967 йил октябрь ойидан буён кетма-кет иккита учрашувда 7 та ёки ундан кўп гол урган биринчи жамоа бўлди, деб ёзади Opta.
Ўтган ҳафтада Англия Кубогининг 3-босқичида Хосеп Гвардиола шогирдлари «Ротерҳем» клубини 7:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Сўнгги бор бундай натижани 1967 йилда Дон Реви қўл остидаги «Лидс» жамоаси қайд этиб, рекорд ўрнатганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)