Бугун, 9 январь куни Ўзбекистон делегацияси таркибида Миср давлатида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ал-Азҳар Шайхи Аҳмад Муҳаммад Тоййиб жаноблари билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабар берди.
Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Рустам Қосимов, Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ректори Шуҳрат Ёвқочев ва ал-Азҳар мажмуасининг йирик уламолари иштирок этди.
Учрашувда Ўзбекистонда амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги улкан ислоҳотлар ҳақида маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Миср давлатлари ўртасидаги диний-маърифий соҳадаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот якунида томонлар ал-Азҳар мажмуаси ҳамда Ўзбекистондаги диний соҳага оид марказлар ўртасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги «Йўл харитаси»ни имзолади. Миср сафари давом этмоқда.
Изоҳ (0)