Янги Зеландия осмони устида сирли объект учиб ўтди
Янги Зеландия аҳолиси мамлакат осмонида сирли нур таратувчи объектнинг учиб ўтганига гувоҳ бўлди, деб хабар берди «РИА Новости».
Ушбу ҳолат гувоҳлар томонидан расмга олиниб, ижтимоий тармоқларга жойланди.
Оловли шар мамлакат шимолидаги Коромандель ярим ороли устидан 5 январь куни учиб ўтган.
Кадрларда осмонда нур таратаётган объектнинг катта тезликда учиб ўтаётганини кўриш мумкин. У ортидан узун из қолдирувчи кометани эслатади.
Айрим интернет фойдаланувчилари ушбу объектнинг метеорит қолдиғи ёки космик йўлдошнинг бир қисми бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.
Изоҳ
Кириш
Асосий янгиликлар