6 январь, якшанба куни Ла Лига 18-туридан ўрин олган баҳсда Мадриднинг «Реал» клуби «Реал Сосьедад»га мағлуб бўлди (0:2).
Ҳозирда ортда қолган 18 та турдан сўнг «Реал»да 30 очко мавжуд. Журналист Педро Мартиннинг таъкидлашича, бу XXI асрдаги энг ёмон кўрсаткичнинг такрорланишидир.
«Қироллик клуби» 2005/06 йилги мавсумда ҳам 18 та турда 30 очко тўплаганди. Ўшанда жамоада тўплар нисбати +10 бўлган, жорий мавсум эса бу кўрсаткич атиги +3 ни ташкил этмоқда.
Мадридликлар жорий мавсумда 18 та турда атиги 26 та гол урди. Бу жамоанинг Примеродаги сўнгги 25 йил ичидаги энг ёмон натижасидир. Жамоа мазкур натижасни 1993/94 йилги мавсумда ҳам қайд этганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)