Ўзбекистоннинг 90 йиллардаги энг яхши футбол ҳакамларидан бири Радик Серазетдинов 70 ёшида вафот этди, деб хабар берди ЎФА матбуот хизмати.
«Радик Сафиевич Ўзбекистонда ҳакамлик фаолиятига муносиб ҳисса қўшди. У Равшан Эрматов ва Валентин Коваленко каби дунё тан олган футбол ҳакамларини тайёрлади. Бундан ташқари унинг икки ўғли — Виктор ва Руслан ҳам айни пайтда отаси изидан бориб, унинг ишини давом эттирмоқда», — дейилади ЎФА хабарида.
Сўнгги йилларда Радик Серазетдинов миллий чемпионат ўйинларида инспектор сифатида фаолият олиб борди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)