Ўзбекистонда автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари 1 январдан аксиз солиғи ва қўшимча қиймат солиғининг жорий этилиши ҳисобига ёқилғи нархларини оширди. Бу ҳақда Андижонда АГTКС таъсисчиси Искандар Расулов маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».
2019 йилдан бензин, дизель ёқилғиси ва газдан фойдаланганлик учун солиқ ўрнига бензин, дизель ёқилғиси ва газни истеъмолчига сотишда тўланадиган акциз солиғи жорий этилди. Жорий этилган аксиз амалдаги солиқдан 55 сўмга ортиқ.
Молия вазирлиги ёқилғи қуйиш шохобчаларида газ нархларини кескин оширишга асос йўқ деб ҳисоблайди.
Искандар Расулов нима сабабдан нархлар 1900 сўмдан 2100—2200 сўмгача кўтарилиб кетганлигини изоҳлади. «Энди даромад солиғи 12 фоиз, аввал фойдадан 5 фоиз эди. Нега бу ишлаб чиқарувчига таъсир кўрсатмайди? Чунки бу 20 фоизлик ҚҚС охирги истеъмолчи зиммасига тушади. Рентабеллиги максимум 18 фоиз, акциз ва ҚҚС жорий этилгандан кейин у 14—15 фоизгача пасаяди».
Унинг фикрича, нархлар ҳукумат томонидан эмас, бозор томонидан тартибга солиниши лозим.
Молия вазирлиги 2019 йилнинг 1 январидан истеъмол солиғининг аксиз солиғи билан алмаштирилиши, шунингдек, ҚҚС тўлашга ўтилиши билан АГTКС харажатлари ўртача куб метрига 100 сўмга ошганлигини маълум қилди.
Изоҳ (0)