«Дорадос» клуби бош мураббийи Диего Марадона соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга дуч келди, деб ёзади Инфобаэ.
58 ёшли аргентиналик мутахассис Буэнос-Айресдаги «Оливос» клиникасида режали тиббий кўрикдан ўтди ва у ошқозон операциясидан сўнг эндоскопия қилинди.
Бироқ шифокорлар Марадонага ошқозондан қон кетиши ташхисини қўйди ва у касалхонага ётқизилди.
Клиниканинг маълум қилишича, аргентиналикнинг ошқозонидаги муаммо жиддий эмас.
Эслатиб ўтамиз, Марадона 2018 йилнинг сентябрь ойидан Мексиканинг иккинчи дивизионидаги «Дорадос» клубини бошқариб келмоқда. Мутахассис жамоанинг мавсумолди 4 кунини ўтказиб юборганлиги сабабли унинг жамоани тарк этиши ҳақида миш-мишлар тарқалганди.
Диегонинг адвокати хабар беришича, унинг мижози «Дорадос»дан кетмайди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)