Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Челябинск вилояти губернатори Борис Дубровскийнинг маълум қилишича, Магнитогорск шаҳридаги кўп қаватли уйнинг подъезди портлаши ва йўналишли таксининг ёниб кетиши ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик мавжуд эмас. Губернатор миш-мишлар тарқатмасликни ҳам сўраган. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Фото: «Коммерсантъ»

Фото: «Коммерсантъ»

Кўп қаватли уй подъездининг учинчи қаватидан ўнинчи қаватигача бўлган қисми 31 декабрь куни эрталаб қулаб тушган. 22 киши ҳалок бўлган, 19 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Россия тергов қўмитаси ва Федерал хавфсизлик хизмати ҳодисага газинг портлаши сабаб бўлган, деб ҳисобламоқда.

Баъзи ОАВлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар теракт вариантини ҳам кўриб чиқаётганини хабар қилган. Унга кўра, гўё уч нафар гумонланувчи Магнитогорскда 1 январь куни кечқурун ёниб кетган йўналишли таксига ҳужумда ҳалок бўлган. Бироқ тергов қўмитаси вайрон бўлган уйда портловчи моддалар изи топилмаганини маълум қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?