Синоптиклар башоратига кўра, январь ойининг биринчи ҳафтаси Ўзбекистонда булутли кечиши ва айрим жойларда ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
1 январь куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларга ёмғир ёғади.
Қорақалпоғистонда, Хоразм, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди.
Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Ғарбдан эсувчи шамол тезлиги сониясига 7—12 метрни ташкил қилади. Ҳаво ҳарорати 5—10 даража илиқ бўлади.
Тошкент шаҳрида ҳафта давомида булутли об-ҳаво кузатилади.
Ҳаво ҳарорати кундузи 4—11 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)