2018 йил 31 декабрь куни Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида яшаган А.Р.нинг уйида электр иситиш печига кўрпача тегиб қолиши оқибатида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин қўшнилари томонидан ўчирилган.
Ёнғинни ўчириш вақтида А.Р.нинг тутундан димиққан ҳолдаги жасади топилди. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.