Москва мэри Сергей Собянин Горький номидаги Маданият ва дам олиш марказий боғи раҳбарини ишдан бўшатишни буюрди. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Бу Янги йил кечаси ёғоч пиёда ўтиш жойининг қулаши билан боғлиқ ҳодисадан сўнг юз берди. Ҳодиса оқибатида ўн киши жабрланган.
«Маданият департаментига боғ директорини бўшатишни юкладим. Айтишим керакки, бу қарор мен учун осон қарор бўлмади», — деб ёзади Собянин.
Боғ директори лавозимини 2016 йилнинг октябридан буён Марина Люльчук эгаллаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия мадҳияси янграётган вақтда устида одамлар тўла бўлган кўприк қулаши акс этган кадрлар ижтимоий тармоққа жойланган эди.
Изоҳ (0)