Германиянинг Ботроп шаҳрида бир эркак автомобилда бир гуруҳ пиёдалар устига бостириб борди, деб ёзади «Газета.ru».
Камида тўрт киши жабрланди, баъзилари — оғир аҳволда. Жабрланганлар орасида Сурия ва Афғонистон фуқаролари бор.
Полиция маълумотларига кўра, 50 ёшли эркак одамлар устига қасддан автомобилида бостириб борган. Уни бунга ксенофобия — бегоналардан нафратланиш ва қўрқиш ҳисси ундагани тахмин қилинмоқда.
Гумонланувчи қўлга олинди.