Nissan автоконцерни раҳбари Карлос Гоннинг ҳибс муддати 11 январгача узайтирилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Токио суди молиявий фирибгарликларда айблаган, сўнг ишдан ҳайдалган Nissan-Renault альянси собиқ раҳбари Карлос Гоннинг ҳибс муддатини 2019 йилнинг 11 январига қадар узайтирди.
Маълумот учун, Nissan автоконцерни раҳбари Карлос Гон куни фирибгарликда гумон қилиниб қўлга олинганди. У 5 йил давомида мукофот тариқасида салкам 90 миллион доллар олган пулларини солиқ тўлаш учун унинг атиги ярмини декларация қилдирган.
Карлос Гон ўз ёрдамчисига тўловлар ҳақидаги маълумотларни қалбакилаштириш бўйича тўғридан-тўғри буйруқлар берган. Айни пайтда коррупция можаросининг ҳар иккала иштирокчиси ҳам ҳибсда сақланмоқда.
Изоҳ (0)