29 декабрь, шанба куни футбол бўйича Италия А Сериясининг 19-туридан ўрин олган биринчи ўйин «Ювентус» ва «Сампдория» ўртасида бўлиб ўтди.
«Juventus Stadium» стадионида кечган баҳснинг 2-дақиқасида Криштиану Роналду Пауло Дибаланинг узатмасини голга айлантирди ва ҳисобни очди (1:0). Учрашувнинг 33-дақиқасига келиб, ҳакам Паоло Валери VAR тизими орқали «Ювентус» футболчиси ўз жарима майдонида тўпни қўли билан ўйнади деб топди ва Маттиа Перин дарвозасига 11 метрлик жарима зарбаси белгилади. «Сампдория» етакчиси Фабио Куалярелла дарвозани аниқ нишонга олиб, ҳисобни 1:1 кўринишига олиб келди. 2-бўлимнинг 65-дақиқасида Роналду пенальтидан гол урди ва А Серия жорий мавсумидаги голлар сонини 14 тага етказиб қўйди. Учрашув якунига қадар ҳисоб ўзгармади ва «Ювентус» муҳим ғалабани қўлга киритди.
Роналдунинг биринчи голи
Роналдунинг иккинчи голи
А Серия
19-тур баҳслари
29 декабрь, шанба
«Ювентус» – «Сампдория» 2:1
Голлар: 1:0 – 2 Роналду, 1:1 – 33 Куалярелла (пенальти), 2:1 – 65 Роналду (пенальти).«Ювентус»: Перин, Де Шилё, Ругани, Келлини, Алекс Сандро, Эмре Жан, Пьянич, Матюиди (Дуглас Коста, 82), Дибала, Манжукич (Бернардески, 69), Роналду.
«Сампдория»: Аудеро, Сала, Феррари, Колли, Мурру, Прат, Экдал (Янкто, 82), Линетти, Рамирес (Сапонара, 72), Куалярелла, Каприари (Дефрел, 67).
Огоҳлантиришлар: Матюиди (36), Феррари (37), Ругани (71), Сапонара (90).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)