«Бавария» клуби ярим ҳимоячси Кингсли Коман автоҳалокатга учради, деб хабар беради ТЗ.
Нашрнинг ёзишича, воқеа 23 декабрь куни кечки вақт Германиядаги трассалардан бирида содир бўлган.
22 ёшли футболчи сирпанчиқ йўлда ўзининг McLaren 720с спорткарини катта тезликда ҳайдаб, бошқарувни йўқотган. Натижада машина тўсиққа бориб урилади. Шунга қарамай, машина яна деярли 150 метрга сирпаниб боради.
Автоҳалокат натижасида ҳеч кимга шикаст етмаган, футболчи эса тиббий ёрдамга ҳам муҳтож бўлмаган. Аммо Команнинг қимматбаҳо машинаси катта зарар.
Полиция ҳисоботига кўра, футболчи маст бўлмаган ва йўл қисмидаги тезлик чегарасини бузмаган. Бироқ Коман ЙТҲ содир этгани учун жаримага тортилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)