Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама ва унинг рафиқаси Мишель «Йил фахри» рўйхатига бошчилик қилди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди. Мазкур сўровни Gallup компанияси 2018 йил натижаларига кўра ўтказди.

Фото: EPA

Фото: EPA

Тадқиқот маълумотларига кўра, 19% мамлакат аҳолиси эркаклар орасида Обама билан фахрларишини маълум қилган, яна 15% сўровда иштирок этганлар унинг рафиқасидан. Бу Мишелга рўйхатга 10 йил бошчилик қилган Ҳиллари Клинтондан ҳам ўзиб кетиш имконини берди.

Рўйхатнинг иккинчи поғонасидан АҚШ президенти Дональд Трамп (13%) ва телебошловчи Опра Уинфри (5%) жой олди. Учинчи ўринни собиқ президент Жорж Уокер Буш (2%), шунингдек Ҳиллари Клинтон ва Трампнинг рафиқаси Мелания (4%) эгаллади.

Ўтган йил билан таққослаганда Обаманинг рейтинги 17 дан 19 фоизга ўсди, Трампнинг рейтинги эса аксинча 14 дан 13 фоизга пасайди. Аммо уларнинг иккиси ҳам биринчи ва иккинчи ўринни сақлаб қолди. Мишель Обаманинг рейтинги кескин 7 дан 15 фоизга ўсди.

Номзодлар қаторида сенатор Берни Сандерс, тадбиркорлар Илон Маск ва Билл Гейтс, Далай-лама, аёллар орасида ГФР канцлери Ангела Меркель, Буюк Британия қироличаси Елизавета II бор.

Gallup тадқиқот натижалари 3 дан 12 декабргача телефон орқали ўтказилган сўровномаларга асосланган. Сўровномада 18 ёшдан катта бўлган 1025 киши қатнашган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар