АҚШнинг бир қанча штатида интернет тармоғига уланишда оммавий узилишлар кузатилди, деб хабар бермоқда Associated Press.
Маълум қилинишича, интернетдаги узилишлар CентурйЛинк телекоммуникацион компаниясидаги техник носозликлар сабаб бўлган. Ушбу носозликлар сабаб Нью-Йоркдан Калифорниягача бўлган ҳудудда фойдаланувчилар интернетга кира олмаган.
АҚШ федерал комиссияси вакили Жессика Розенволсеннинг сўзларига кўра, узилишлар бутун мамлакатда кузатилмоқда ҳамда масала бўйича тергов ҳаракатлари қилиниши шарт.
Изоҳ (0)