Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Жорий йилнинг 17 декабрь куни Давлат хавфсизлик хизмати Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан катта миқдордаги хорижий валютанинг мамлакат ҳудудидан ноқонуний тарзда чиқиб кетилишига чек қўйилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Миролим Исажонов хабар бермоқда.

Фото: Shutterstock

Фото: Shutterstock

Вилоятнинг Пахтаобод туманидаги Гулзор МФЙда яшовчи 34 ёшли Н.Т. 2007 йилда туғилган ўғли О.Д. орқали ноқонуний равишда айланма йўллар билан олдиндан таниш бўлган Манас исмли Қирғизистон Республикаси фуқаросига 26 минг АҚШ доллари миқдоридаги хорижий валютани ўтказиб бераётган вақтида чегара қўшинлари ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар